Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон почтаси»нинг Самарқанд филиали раҳбари 40 000 доллар билан ушланди
Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Лоиш шаҳарчасида яшовчи У. Ё.нинг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, «Ўзбекистон почтаси» АЖ Самарқанд филиали директори Шерали Умаров юқори турувчи раҳбарларга ва ўзига жами 100,0 минг АҚШ доллари беришини талаб қилиб, шундан 40,0 минг АҚШ долларини ўз хизмат хонасида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура Ахборот хизмати Kun.uz'га маълум қилди.
Маълум қилинишича, Умаров филиалнинг маъмурий биноси ҳудудидан 30х7 метр ер майдонини У.Ёга ажратиб бериш учун «Ўзбекистон почтаси» АЖнинг кузатув кенгаши қарорини чиқартириб бериши эвазига пора талаб қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида вилоят прокуратураси томонидан Умаров Шералига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди, 28,211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган. Жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:24 / 26.03.2026
Янгиланган Имом Бухорий мажмуасидан репортаж
11:26 / 23.03.2026
Ургутда кучли ёмғир оқибатида сел ҳодисаси кузатилди
08:57 / 19.03.2026
Самарқандда 38 килограммга яқин наркотик модда қўлга олинди
08:52 / 19.03.2026