Абдулла Арипов Вьетнам элчихонасига борди
2018 йилнинг 26 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Вьетнам Социалистик Республикасининг Тошкент шаҳридаги элчихонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳукумат раҳбари ВСР президенти Чан Дай Куангнинг бевақт вафот этгани муносабати билан элчи Фам Ван Фао ва бутун Вьетнам халқига чуқур ҳамдардлик ва далда сўзларини изҳор этди ҳамда элчихонада очилган Ҳамдардлик китобига қайд киритди.
Вьетнам президенти Чан Дай Куанг 21 сентябрь куни 61 ёшида вафот этди. Таъкидланишича, у узоқ вақт давомида жиддий касалликдан азият чекиб келган, уни даволаш билан маҳаллий ва хорижий мутахассислар шуғулланган.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 21 сентябрь куни президент Чан Дай Куангнинг бевақт вафоти муносабати билан Вьетнам Социалистик Республикаси халқи ва раҳбариятига чуқур ҳамдардлик изҳор этди.
Мавзуга оид
18:33 / 04.11.2024
Абдулла Арипов Шанхайда Хитой бош вазири билан учрашув ўтказди
18:17 / 04.10.2024
Бош вазир Абдулла Арипов шахмат федерациясига раислик қилади
22:17 / 01.10.2024
Абдулла Арипов Ереванда Эрон биринчи вице-президенти билан учрашув ўтказди
12:33 / 25.09.2024