Виржиния ҳарбий институтида нутқ билан чиқиш қилган Пентагон раҳбари Жеймс Мэттиснинг маълум қилишича, замонавий дунёда ядровий таҳдид учта мамлакатдан келмоқда. Бу ҳақда АҚШ мудофаа маҳкамасининг сайтида хабар берилган.

Мэттиснинг таъкидлашича, энг катта ядровий таҳдид Россиядан, дунёга ядро қуролидан нисбатан хатар эса Хитой ва Шимолий Корея томонидан келяпти. Унинг таъкидлашича, Пентагонда ядровий таҳдид ҳақида тез-тез гапиришмоқда.

«Бу ҳақиқий таҳдиддир ва биз унга дуч келмоқдамиз. Ядро урушида ғалабага эришиб бўлмайди, шунинг учун уни ҳеч қачон амалга ошириш керак эмас», - деди Мэттис.

Унинг хулоса қилишича, айнан шу ҳарбий зиддиятларда томонларни ядровий қуролдан фойдаланмасликка ундамоқда. Мэттиснинг фикрича, уни қўллайдиган томон «энг ёмон оқибатларга» дуч келади.

Фото: The Roanoke Times

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Помпео Россияни «уришқоқ» деб атаганди