Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезиянинг марказий кўчаларида Ўзбекистондаги янги туризм йўналишлари тарғиб қилинмоқда
Жакарта (Индонезия)нинг марказий кўчаларига Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини тарғиб қилувчи билбордлар ўрнатилди. KUN.UZ мухбири Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов берган маълумотига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Мазкур билбордларда Ўзбекистон учун анъанавий туризм турлари билан бирга янги - қишки туризм ва гастрономик туризм каби йўналишлар ҳам тарғиб қилинмоқда. Шунингдек, билбордларда жакарталикларда катта қизиқиш уйғотувчи Ал-Бухорий мажмуаси ва Регистоннинг суратини ҳам кўриш мумкин.

Таъкидлаш жоизки, 7 сентябрь куни Индонезия пойтахтида “Kompas Travel Fair – 2018” халқаро туристик кўргазмасига старт берилган. Унда Ўзбекистон делегацияси туризм салоҳиятини тарғибот қилувчи стенд билан қатнашган. Ташриф буюрувчиларнинг асосий қисми “Зиёрат туризми”га қизиқиш билдирган.

Бундан ташқари, Индонезия фуқаролари учун визасиз режимнинг жорий қилингани ҳамда Тошкент-Жидда йўналишида авиақатнов йўлга қўйилгани Ўзбекистон стенди меҳмонларини жуда қувонтирди.
Кўргазма ташкилот қўмитаси раҳбари Диана Эка Пуспита Индонезия сайёҳлари орасида Ўзбекистонга қизиқиш тобора ортиб бораётганини таъкидлади. Унинг фикрича, тадбирда Ўзбекистоннинг миллий стенд билан қатнашиши индонезияликларда мамлакатга оид маълумотларни янада кўпайтириш ҳамда сайёҳлар оқимининг кўпайишига олиб келади.
Мавзуга оид
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
19:34 / 11.01.2026