Назарбоев Чимкентни Марказий Осиёнинг иқтисодий марказига айлантирмоқчи
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 29 сентябрь куни Чимкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича мажлис ўтказди.
Оқўрда матбуот хизмати маълумотларига кўра, у шаҳар фаоллари олдида чиқиш қилиб, республика даражасидаги мақом олгани туфайли шаҳар олдида замонавий ёндашувлар ҳамда яхши ишлаб чиқилган стратегияни талаб қиладиган янги вазифалар пайдо бўлганини таъкидлаб ўтди.
«Бир миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган республиканинг учинчи мегаполисига айланиб, Чимкент илгари Остона ва Олмаота қилганидек, ўз ривожланиш моделини ўзгартириши керак. Шаҳарда бир қатор истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда, ундан ҳам кўпи режалаштирилмоқда», - деди давлат раҳбари.
Нурсултон Назарбоев йиғилиш иштирокчилари диққатини Чимкентнинг янги позицияси бўйича баъзи масалаларга қаратди.
«Чимкент Марказий Осиёнинг қудратли иқтисодий марказига, аҳолиси ва меҳмонлари учун қулай шароитларга эга йирик ҳамда жозибали шаҳарга айланиши керак. Шаҳарни ривожлантиришнинг янги стратегияси ушбу минтақада йирик саноат, инновацион, сайёҳлик, савдо ва логистика марказини шакллантиришга қаратилиши лозим», - дея таъкидлаб ўтди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Назарбоев АҚШнинг Ўзбекистондаги собиқ элчисини орден билан тақдирлаганди.
Мавзуга оид
18:55 / 03.09.2024
Қозоғистон жанубидаги «авария»да Ўзбекистон фуқаролари жабрланди
18:42 / 30.08.2024
Назарбоевнинг собиқ келини одам ўғирлашда айбланиб, 12 йилга қамалди
22:01 / 16.08.2024
Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сотиболдиули қамоқдан озод қилинади
19:01 / 12.08.2024