Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Уларни Янукович олиб кетган». Украина Россияга 3 млрд еврони қайтаришдан бош тортди
Виктор Янукович/Фото: Коммерсантъ
Украина Россияга уч миллиард евро миқдоридаги қарзини тўламаслиги керак, дея маълум қилди мамлакат президенти Пётр Порошенко. Унинг сўзлари РИА Новости томонидан келтирилган.
«Биз ўзимизни маълум бир вақт ичида ҳимоя қилдик, лекин, менинг фикримча, ҳақиқат судда ғолиб чиқади. 2013 йил декабрь ойида Украина собиқ президенти Виктор Янукович томонидан ташланган пулларни қайтариш бўйича РФ талабидан ўзимизни ҳимоя қилдик. Янукович бу пулларни (нақд пулларни) ўзининг юк машиналарига жойлаштирди ҳамда Украинадан олиб чиқиб кетди. Биз Украинадан бу тўловларни талаб қилиш адолатсиз эканлигини исботлаб бердик», - деди Порошенко.
2013 йил декабрь ойида Россия уч миллиард долларлик Украина суверен еврооблигацияларини сотиб олди. Кейинчалик Олий рада давлат қарзига, жумладан, Москва олдида ҳам, хизмат кўрсатишга мораторий жорий этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ХВЖ Украинага тўртта шарт қўйганди.
Украина Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) билан янги, қисқа ҳамкорлик дастури - stand-by бўйича музокаралар олиб бормоқда. Молиявий ташкилот давлатга янги кредит олиш учун тўртта шарт қўйди.
Мавзуга оид
22:48 / 17.02.2026
Украинадаги меҳнат мигрантлари орасида ўзбекистонликлар кўплиги маълум бўлди
17:31 / 17.02.2026
БМТ: Россия зарбалари Украинадан қочқинларнинг янги тўлқинига сабаб бўлиши мумкин
14:37 / 17.02.2026
Кремл: Женевадаги Россия делегацияси таркиби кенгайтирилади
14:08 / 17.02.2026