Брауннинг айтишича, Хитой кемаси ХХР ҳудудий сувларини тарк этишни талаб қилиб Америка эсминецига яқинлашган. Унинг таъкидлашича, бир нуқтада кемалар орасидаги масофа тахминан 41 метрни ташкил қилди, шунинг учун USS Decatur тўқнашув олдини олиш учун «манёвр» қилишга мажбур бўлди.
«[Хитой кемасининг экипажи] USS Decatur [Жануби-Хитой] денгизни тарк этишини талаб қилиб, бир қатор тажовузкор ҳаракатларни амалга оширди», - дея маълум қилди Браун.
Брауннинг қайд этишича, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари кемалари халқаро қонунлар тўсқинлик қилмайдиган жойда бўлишда давом этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой АҚШ билан хавфсизлик бўйича учрашувдан бош тортганди.











