Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой АҚШ кемаси билан боғлиқ ҳодисани изоҳлади
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Жануби-Хитой денгизида Luyang эсминецининг АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли Decatur эсминеци билан хавфли яқинлашуви бўйича ҳодисага изоҳ берди. Тегишли хабар Хитой Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида жойлаштирилган.
Вазирликдан таъкидлашларича, Америка кемаси ХХР ҳукуматининг рухсатисиз Жануби-Хитой денгизидаги Наньша ороллари яқинидаги сувларга кирган. Шу муносабат билан у ерга Luyang эсминеци юборилди.
«Хитой Жануби-Хитой денгизидаги ороллар ва унга ёндош сувлар устидан шубҳа остига олинмайдиган суверенитетга эга», - дейилади хабарда.
Шунингдек, Хитой Ташқи ишлар вазирлигидан қўшимча қилишларича, Хитой ҳукумати ва АСEАН давлатларининг саъй-ҳаракатлари туфайли денгиздаги вазият барқарорлашишда давом этмоқда, бироқ АҚШ Жануби-Хитой денгизи сувларида «бир неча марта провокацион ҳаракатларга ўтди».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ эсминеци ва Хитой кемасининг тўқнашиб кетишига бир бахя қолгани маълум бўлганди.