Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг БМТ Хавфсизлик Кенгаши доимий аъзоси бўлиш истагини қўллаб-қувватлади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг БМТ Хавфсизлик Кенгаши доимий аъзоси бўлишга интилишини қўллаб-қувватлади.
"Ҳиндистон билан стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги энг устувор жиҳатлардан биридир. Дунёнинг энг йирик давлатларидан бири бўлган Ҳиндистон глобал муаммоларни ҳал қилишда фаол иштирок этади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Ҳиндистоннинг БМТ Хавфсизлик Кенгашига доимий аъзо сифатида киришини қўллаб-қувватлашини тасдиқлайди", - деди Мирзиёев Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан музокаралар якунига кўра.
Мирзиёевнинг сўзларига кўра, музокаралар давомида икки томонлама ҳамкорликнинг турли жиҳатлари муҳокама қилинган, шунингдек Афғонистон муаммосига алоҳида эътибор қаратилган, савдо ва инвестицион ҳамкорлик масалаларини таҳлил қилинган.
"Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги товар айланмаси тахминан 300 миллион долларни ташкил қилмоқда. Тан олиб айтиш кераккки, унинг ҳозирги даражаси мамлакатларимиз салоҳиятига мувофиқ эмас. Шу муносабат билан биз ўзаро товар айирбошлашни камида 2-3 бараварга ошириш имконига эканимизни қайд этдик. Бу жуда юқори мақсад ва биз бунга албатта эришамиз", - дея таъкидлади Мирзиёев.
Таъкидлаш жоизки, сентябрь ойи охирида Бразилия, Германия, Ҳиндистон ва Япония ташқи сиёсий идоралари раҳбарлари БМТ Хавфсизлик Кенгашини қайта ислоҳ қилиш, шу жумладан унинг доимий ва доимий бўлмаган аъзолари таркибини кенгайтириш заруратига доир қўшма баёнот билан иштирок этишганди.