Мюллерга Трамп собиқ маслаҳатчисининг WikiLeaks билан алоқалари ҳақидаги интервью ёзувлари келиб тушди
АҚШ махсус прокурори, Россиянинг 2016 йилги АҚШ сайловларига эҳтимолий аралашуви бўйича ишга раҳбарлик қилаётган Роберт Мюллер офисига Қўшма Штатлар президенти сайловолди кампанияси собиқ маслаҳатчиси Рожер Стоун билан интервью аудиоёзуви келиб тушди, деб хабар қилмоқда CNN телеканали.
Рожер Стоун ва комик Рэнди Кредикос ўртасидаги радиоинтервью 2016 йил августидан 2017 йил апрелига қадар бўлган даврда Нью-Йоркдаги маҳаллий WBAI станциясида эфирга узатилган Credico шоусида бўлиб ўтган. Аудиода Стоун ҳамда Кредик WikiLeaks’ни қайта-қайта муҳокама қилишган, дея қўшимча қилади телеканал. Хусусан, унда Стоун Кредико WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж билан 2016 йилги АҚШ президентлик сайловларида унинг воситачиси сифатида ишлаганини таъкидлаб ўтган. Кредико бу айбловларни рад этди.
Махсус прокурор Роберт Мюллер ҳозирда Қўшма Штатларда Трампнинг узоқ муддатли иттифоқдоши - Рожер Стоуннинг 2016 йилги сайловларга Россия аралашуви бўйича саъй-ҳаракатларда, шунингдек, WikiLeaks билан эҳтимолий алоқаларни ўрнатишда иштирок этганлигини суриштирувдан ўтказмоқда.
Хусусан, Мюллер аудиоёзувни қабул қилиб олгани ҳақидаги хабар шуни кўрсатадики, тергов ҳамон Трампнинг маслаҳатчиси хакерлик йўли билан бузиб кириш орқали олинган, Демократия партия миллий қўмитаси ва 2016 йилги сайловларда унинг номзоди бўлган Хиллари Клинтоннинг электрон ёзишмаларини эълон қилган WikiLeaks билан алоқаларда бўлган, деб фикрда қолмоқда.
2016 йилги президентлик сайловлари вақтида Рожер Стоун Ассанж билан воситачи орқали гаплашганини билдирган, дея эслатади CNN.
Россия Америка сайлов жараёнига аралашганини рад этиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Reuters АҚШнинг обрўси пасайиб кетгани ҳақида ёзганди.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024