ОАВ: долларнинг гегемонияси тугамоқда
Дунё бозорларида долларнинг гегемониясига зарар етди, жаҳон етакчилари эса унинг ҳукмрон позициясини тан олишдан бош тортишни бошладилар. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ёзмоқда.
Таъкидланишича, АҚШ ҳозирча бозорларда дунё миқёсида етакчилик қилмоқда, сабаби доллар ҳозирча талабга эга, аммо долларга бўлган талабни қандай сақлаб қолиш борасида савол мавжуд. Материал муаллифининг айтишича, бундай усуллар орасида дипломатик алоқаларни сақлаб қолиш, АҚШ савдо ҳамкорлари учун доллар қулайлигини сақлаш ва валютадан бошқа давлатлар учун «таёқ» сифатида фойдаланишдан бош тортиш бор.
Шу билан бирга, агентликнинг таъкидлашича, дунёда доллардан аста-секин воз кечиш бошланган. Хусусан, Россия АҚШ валютасидаги ўз активларини камайтирмоқда, Хитой эса энергетика бозорида юанларда шартномалар тузишга киришди. Франция молия вазири Бруно Ле Мэр ЕИни АҚШга қарам сифатида кўришни хоҳламаслиги, Қўшма Штатлардан «тўлиқ мустақил» молиявий воситаларга эга бўлишни исташи ҳақида маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ иқтисодиёти 2020 йилда турғунликка тушиши мумкин экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024