Пентагон гипертовушли қуролни кутилганидан анча олдин синовдан ўтказишга ваъда берди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Патрик Шанахан маълум қилди, дея хабар беради РИА Новости.
Шанаханнинг таъкидлашича, Америка Қўшма Штатлари бундай турдаги қуролни ишлаб чиқиш билан фаол шуғулланмоқда.
«Биз одамлар кутганидан анча олдин парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқдамиз», - дея қайд этиб ўтди Пентагон раҳбарининг ўринбосари.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда маҳкама зарур маблағ миқдорини ҳисоблаб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ Россия махсус хизматлари томонидан ишлаб чиқилган янги киберқурол ҳақида маълумот берганди.















