Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари қўлга олинди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармасидан олинган хабарга кўра, шу йилнинг 3 октябрь куни фуқаро А.С. Ички ишлар вазирлигига ариза билан мурожаат қилган.
Унда ўзини Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари деб таништирган шахс унга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун Бўстонлиқ туманидаги туризм учун ажратилган захира ерлардан 3 гектар ер майдони олиб беришга ваъда қилиб, эвазига олдиндан 5000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни беришини талаб қилаётганлигини маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг билдиришича, шу куни вазирликнинг тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишловчи Ж.Н. Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Паркент кўчасида ариза муаллифидан 5000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоят Молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари пора билан қўлга тушгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
17:40 / 12.11.2024
Андижонда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва кадрлар бўлими бошлиғи ушланди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
11:40 / 10.11.2024
Олтин ва кумуш арзонлашди, Bitcoin нархи кескин ошди - халқаро молия бозори шарҳи
13:38 / 08.11.2024