Назарбоев: «Қирғизистонга барча йўлларни тўсиб қўйганимизда нима содир бўлди? Улар курашишди»
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 5 октябрь куни республика халқига йўллаган мурожаатида мамлакатнинг экспорт салоҳиятига тўхталди.
«Экспортга йўналтирилган саноатлаштириш иқтисодий сиёсатнинг асосий элементи бўлиши керак. Ҳукумат, биринчи навбатда, ишлаб чиқариш соҳасида экспортчиларни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратиши лозим. Бизнинг савдо сиёсатимиз тишсиз қолмаслиги керак. Маҳсулотни минтақавий глобал бозорларга чиқаришга ҳаракат қилиш, унга фаол характер бериш лозим. Шу билан бирга, биз корхоналарга халқ истеъмол товарлари кенг доирасини ўзлаштиришга, оддий нарсалар, деб аталувчи иқтисодиётини ривожлантиришга ёрдам беришимиз керак», - деди давлат раҳбари.
«Атрофимизда нималар юз бераётганига бир қаранг. Беларусь ўз ишлаб чиқарувчиларини қандай ҳимоя қилмоқда. Қирғизистонга барча йўлларни тўсиб қўйганимизда нима содир бўлди? Улар курашишди. Бизникилар жим, ҳеч ким билан баҳслашмайди ҳам. Юқори раҳбариятгина ким биландир мунозарага киришишига ўрганиб қолишган. Ҳар ким ўз мажбуриятини бажариши ва бизнинг бизнесни ҳимоя қилиши ҳамда уни учинчи мамлакатлар бозорига ўтишига ёрдам бериши шарт. Бу нафақат экспорт салоҳиятини рўёбга чиқариш нуқтаи назаридан, балки ички бозорни маҳаллий маҳсулотлар билан тўлдиришда ҳам муҳим аҳамиятга эга», - деди Назарбоев.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонга халқ истеъмол товарлари билан шуғулланиш вақти келди.
«Биз унутдик ва ўтказиб юбордик. Мана, агар бу ерда ўтирганлардан барча хорижий кийимларни олиб ташласангиз, яланғоч бўлиб қоласизлар. Биздагилар костюмлар ҳам, кўйлаклар ҳам ишлаб чиқариши мумкин. Уларни қўллаб-қувватлаш керак. Бугун биз ўз маҳсулотимизни қўллаб-қувватлашимиз керак. Мен сизларга кўрсатгандим: хорижникидан кам бўлмаган ва ўн баробар арзон нархга эга, ўзимизнинг ишлаб чиқарувчиларимиз костюмларини кийиб юраман. Қозоғистонликлар бой бўлиб қолди, улар нархларга ҳам қарамай қўйишди», - дея маълум қилди президент.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Назарбоев порахўр мансабдорларни қўлга олиш ҳақида МХҚга кўрсатма берганди.
Мавзуга оид
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
17:25 / 11.11.2024