Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон депутатлари навбатдан ташқари парламент сайловларини қўллаб-қувватлашди
Фото: Арменпресс
Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг мамлакатда навбатдан ташқари парламент сайловини ўтказиш ҳақидаги таклифи мамлакат Миллий йиғилишининг камида 55 нафар депутати томонидан қўллаб-қувватланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Таъкидланишича, овоз бериш жараёнининг бундай натижаси Пашинянга парламентдаги кўпчилик ўринни сақлаб қолиш ва декабрь ойида навбатдан ташқари парламент сайловларини ўтказиш ҳуқуқини беради.
Сайлов жараёнини ўтказиш учун Пашинян истеъфога чиқиши лозим, бироқ бунда парламент икки ҳафта ичида янги ҳукумат бошлиғи тайинланмаслиги керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон президенти вазирларнинг оммавий истеъфоси ҳақидаги фармонни имзолаганди.
Мавзуга оид
14:05 / 12.02.2026
Ядровий келишув ва стратегик шериклик битими – Вэнснинг Кавказга ташрифи тафсилотлари
11:58 / 12.02.2026
Зеленский сайловлар ҳақидаги хабарларни инкор қилди
19:02 / 11.02.2026
АҚШ Киевдан баҳорда президентлик сайловлари ва референдум ўтказишни талаб қилмоқда
14:59 / 10.02.2026