Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Антирадар билан "яшил йўлак"дан ўтолмади
“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида навбатдаги божхона қонун бузилиши ҳолати аниқланди.
“Сеул-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган Ё.С.нинг безовталаниши божхоначиларнинг эътиборини тортди, деб ёзади Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати. Фуқаро “яшил” йўлак орқали ҳаракатланиб, божхона назоратидан ўтаётган вақтида унга тегишли бўлган қўл юки ва багажлари бўлим ходимлари томонидан белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Унинг юклари орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ва ёзма равишда декларацияланмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 240 дона антирадар қурилмалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича белгиланган тартибда текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
11:23 / 25.02.2025
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади
20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин
09:31 / 21.02.2025