Буюк Британияда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари олдини олиш бўйича вазир пайдо бўлди.
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй соғлиқни сақлаш вазири Жаклин Дойл-Прайсни бу лавозимига тайинлади. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати сайтида хабар қилинган.
Ўз жонига қасд қилиш билан курашиш вазири лавозимининг пайдо бўлишига сабаб - ҳар йили Буюк Британияда тахминан 4500 киши ўз жонига қасд қилади. 45 ёшгача бўлган эркаклар орасида бу ўлим ҳолатларининг асосий сабабидир.
Янги вазирнинг вазифалари орасида ҳукумат, маҳаллий бошқарув органлари, ўз жонига қасд қилиш масаласи бўйича мутахассислар, хайрия ташкилотлари ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатларидан жабрланган шахслар билан ишлаш кабилар бор.















