Ижтимоий тармоқларда ўзини “Тошшаҳартрансхизмат” ходими деб таништирган аёл ва автобус бекатида тўхтаб йўловчи олиш билан шуғулланадиган “Дамас” ҳайдовчиси ўртасида юзага келган можаро тасвирланган видеоёзув тарқалганди.
Аёл ҳайдовчига автобус бекатида машинани тўхтатиш мумкин эмаслигини айтади. Ҳайдовчи унинг телефонда видеога олишига эътироз билдиради ҳамда аёлнинг ортидан келиб туртиб юборади. Орада можарога милиция ходими келиб аралашиб, уларни ажратиб қўяди ва воқеа жойидан кетади.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг маълум қилишича, "Дамас" ҳайдовчисига Мирзо Улуғбек тумани маъмурий суди томонидан уч сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган, шунингдек, у 368 минг сўмлик жаримага тортилган.


ИИББнинг қайд этишича, ички ишлар ходими метрополитендаги постда хизмат олиб борган, у йўриқномада белгиланган тартибда иш кўрган. У постни ташлаб, тартибни сақлаш учун чоралар кўргани айтилади: ходим яқин орадаги патруль-пост хизмати нарядини чақирган. Шундан сўнг ходим постга қайтиб кетган.
Афсуски, шу воқеани кўриб турган бирор эркак на ҳайдовчига танбеҳ берди, на аёлни тинчлантирди. Юртдошларимизнинг фуқаролик бурчига муносабати шунақа, дейилади ИИББ хабарида.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда “Матиз” автомобили ҳайдовчисининг жамоат транспорти бекатида тўхтаб туриб, автобуслар ҳаракати учун муаммолар келтириб чиқаргани тасвирланган видео














