Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Қрим бўйича резолюция лойиҳасини БМТ Бош ассамблеясига киритмоқчи
Фото: РИА «Новости»
Украинанинг БМТдаги доимий вакили Владимир Ельченко сўзларига кўра, Украина томони Қрим бўйича резолюция лойиҳасини БМТ Бош Ассамблеясига киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Украина ушбу лойиҳа ёрдамида «Россияга халақит беришни» мўлжалламоқда.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Қримдаги Россия машқлари ушбу давлатнинг тажовузкор сиёсатини намойиш қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин Россия Қримда ядро қуролини жойлаштирган бўлиши мумкинлигини маълум қилганди.
Климкиннинг таъкидлашича, Россия ярим оролини катта «ҳарбий базага» айлантирган. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Россия армияси Қримдан Сурияга қурол-яроғ ва ҳарбий техника етказиб бермоқда.
Мавзуга оид
21:50
Россия урушни тугатиш бўйича музокараларни давом эттиришдан «маъно кўрмаяпти»
16:17
Россия ва Украина ўртасидаги вақтинчалик сулҳ бузилмоқда. Воқеалар ривожи
19:41 / 05.05.2026
Украина Чувашияга ракета ва дронлар билан ҳужум қилди
07:38 / 05.05.2026