Жамият | 15:18 / 11.10.2018
13376
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида бир гуруҳ “тиллафурушлар”нинг иши фош бўлди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари ва Тошкент вилояти ИИБ вакили билан ҳамкорликда “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган М. Р. га тегишли бўлган қўл юклари холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, оғзаки сўровда божхона ходимига маълум қилинмаган, қиймати қарийб 61 млн. сўмлик, умумий вазни 1217 граммдан иборат бўлган оқ металлдан ясалган 184 дона ҳар хил турдаги заргарлик буюмларини яширинча олиб келинаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Шу каби яна бир ҳолатда фуқаро А. А. нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, унинг қўл юклари орасида божхона ходимига оғзаки сўровда маълум қилинмаган, қиймати 42 680 000 сўмлик умумий оғирлиги 194 грамм бўлган 28 дона сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмлари олиб кирилаётганлиги фош этилди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Ушбу пост орқали республикамизга кириб келаётган 10 нафар фуқароларнинг қўл юкларида божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 121 млн. сўмга яқин 82 дона умумий оғирлиги 600 граммдан ортиқ бўлган турли заргарлик буюмлари мавжудлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид