Украина собиқ бош вазири Николай Азаровнинг билдиришича, мамлакатда олти ойдан сўнг ҳокимият ўзгаради ва ҳозирги ҳукмрон элитага тўлов учун ҳисоб тақдим этилади. Бу ҳақда у фейсбукдаги ўз саҳифасида ёзган. 

Азаровнинг фикрича, ҳозирги пайтда мамлакат Бош прокуратураси «жиноятчилар тўдаси» ҳисобланади, унинг аъзолари «ақлдан озган ва турли беъмани нарсаларни ўйлаб топиш билан шуғулланишмоқда».

«Ҳокимият вакиллари ўтган йиллар давомида катта иштиёқ билан йўқ қилганларнинг бари эса, Украина халқига уларга барча жиноятлари учун ҳисоб тақдим этишда ёрдам берадилар», - дея маълум қилди Азаров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Қрим бўйича резолюция лойиҳасини БМТ Бош ассамблеясига киритмоқчи экани хабар берилганди.