МДҲ Мудофаа вазирлари кенгаши глобал муаммо ва таҳдидлар фонида ўзига эҳтиёж борлигини тасдиқлади, дея маълум қилди Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов.
У тузилмани ҳарбий соҳада кўп томонлама ҳамкорлик учун муҳим майдон деб атади. «Чорак асрдан зиёд вақт давомида кенгаш миллий қуролли кучларни қуриш, унинг замонавий кўринишга эга бўлишга ҳисса қўшди. Мамлакатларимиз ўртасида ушбу йўналишдаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда», - деди вазир кенгашнинг Тошкентдаги йиғилишида.
Унинг сўзларига кўра, МДҲ бўйича ҳамкорларни умумий устувор жиҳатлар бирлаштиради: яхши қўшничилик, минтақавий ҳамкорлик ва барқарорлик.
«Кўп йиллик фаолияти давомида вазирлар кенгаши кўп томонлама ҳамкорликни таъминлаш учун самарали жамоавий тузилмага айланди, ҳарбий сиёсат ва ҳарбий қурилиш масалаларини кўриб чиқиш майдончасига айланди», - дея таъкидлаб ўтди Азизов.
Ўзбекистон ушбу муҳим жамоавий органдаги иштирокига катта эътибор қаратмоқда, дея маълум қилди вазир. «Шубҳасиз, мудофаа вазирлари кенгаши мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик учун кенг имкониятлар яратмоқда», - деди Азизов. Унинг қўшимча қилишича, кенгашнинг ҳамкорлик шакли миллий ва умумий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда ўзаро алоқаларни кенгайтириш имконини беради.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги раҳбарининг таъкидлашича, вазирлар учрашуви «тез ўзгариб бораётган халқаро вазият, кучайиб бораётган геосиёсий зиддиятлар, радикализмнинг давом этиши ва диний ақидапарастликни фаоллашиши, яқин ва узоқ хориждаги можароли аҳволнинг кескинлашиши» шароитида бўлиб ўтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев МДҲга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари билан учрашганди.















