Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ АҚШ ва Туркия ўртасида пастор Брансон бўйича махфий келишув борлигидан хабар топди
Фото: Emre Tazegul/AP
Туркияда 2016 йилдаги давлат тўнтарувига уринишга алоқдорликда гумон қилиниб ҳибсга олинган америкалик пастор Эндрю Брансон Вашингтон ва Анқара ўртасидаги махфий келишувга кўра унинг иши бўйича кейинги суд йиғилишидан кейин озод этилади. Бу ҳақда икки юқори лавозимли мансабдор шахсга иқтибос келтирган ҳолда NBC телеканали маълум қилди.
Телеканал маълумотларига кўра, АҚШ пасторнинг озод этилиши эвазига Туркияга иқтисодий босимни заифлаштиради. Келишув тафсилотлари келтирилмаган. Бу орада Дональд Трамп маъмурияти ушбу келишувнинг бажарилишига шубҳа билан қарамоқда, чунки Туркия пасторни бир неча ой олдин беришга рози бўлган, бироқ ҳамон буни амалга оширмади.
Пасторнинг иши бўйича навбатдаги йиғилиш бугун, 12 октябрга белгиланган.
Брансон Туркияда 2016 йил октябрдан бери ҳибсда ушлаб турилибди. Туркия ҳукуматининг айтишича, у мухолифатчи Фатҳулла Гулен ташкилоти аъзоси ҳисобланади. Вашингтон ўз фуқароси берилишига уриниб келмоқда, Бироқ Анқара бир неча бор рад жавобини берган. Бунга жавобан АҚШ пасторнинг ҳибсга олинишига алоқадор турк амалдорларига қарши санкциялар жорий қилган.
Мавзуга оид
23:35 / 14.02.2026
“Трампдан 2028 йилда аниқ қутуламиз” – Мюнхенда АҚШнинг сиёсати кескин танқид қилинди
15:28 / 14.02.2026
Украина, Россия ва АҚШ музокараларининг янги раунди Женевада ўтади
12:44 / 14.02.2026
АҚШ собиқ элчиси Мединскийнинг музокараларга қайтишидан норози
10:47 / 14.02.2026