Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия саудиялик амалдорлар санкция рўйхатини тайёрламоқда
Британия Саудия Арабистони ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва ҳукумат идоралари амалдорларининг санкция рўйхатини тайёрламоқда, бу журналист Жамол Қошиқчининг йўқолиб қолиши фонида юз беряпти. Бу ҳақда Independent манбаларга асосан хабар қилди.
Нашр маълумотларига кўра, Қошиқчининг йўқолишига алоқадор бўлиши мумкин бўлган шахслар рўйхати Британия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тайёрланмоқда.
Вазирликнинг ўзи изоҳ бериш ҳақидаги мурожаатга, вазир Жереми Ҳантнинг сўзларига қўшимча қиладиган ҳеч нарса йўқлигини билдирди. Аввалроқ, Британия ташқи ишлар вазири агар Саудия Арабистонига нисбатан журналистнинг йўқолиб қолгани бўйича айбловлар тасдиқланса, бу жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин эканини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Жамол Қошиқчи ишида Саудия валиаҳд шаҳзодасига алоқадор янги тафсилотлар маълум қилинганди.
Мавзуга оид
19:31
Буюк Британия Россия «яширин флоти» танкерини қўлга олди
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026