Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ота ўз фарзандларини жиноятига шерик қилди
Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Шу йил 6 октябрь куни “Кўхна шаҳар” МФЙда яшовчи Ў.Қ. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил 28 сентябрь кунидан 5 октябрь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар “Руслан чорвадор инвест” фермер хўжалиги дала майдонидан 5 бош қорамолларини ўғирлаб кетганликларини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни “Ўзбекистон” МФЙда яшовчи Р.Ш. ва унинг бирга яшовчи ўғиллари О.Ш. ҳамда А.Ш. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
20:25 / 10.06.2026