АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция оқ фосфордан фойдаланган ҳолда Сурия ҳудудига зарба берди. Бу модда халқаро ҳуқуқ билан тақиқланган, дея хабар бермоқда SANA ўз манбаларига таянган ҳолда.

Хабар қилинишича, Дейр-аз-Зор вилоятидаги Ҳажин шаҳрига авиазарбалар берилган.

Ҳозирги пайтда зарба оқибатида қурбон бўлганлар ёки жабрланганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Сурияда яна F-22 қирувчиларини қўллаши мумкин экани хабар қилинганди.

The Drive хабарига кўра, Сурияга Россияда ишлаб чиқарилган С-300 зенит ракета комплекслари топширилганидан сўнг, Қўшма Штатлар Сурия Араб Республикаси ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда яна F-22 қирувчиларидан фойдаланишни бошлаши мумкин.