Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Прокурор ёрдамчисига 2,5 минг доллар пора таклиф қилган ҳисобчи ушланди
Қашқадарё вилоят прокуратураси ички хавфсизликни таъминлаш бўлими ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Шаҳрисабз тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида йирик миқдорда пора бериш жиноятининг олди олинди.
12 октябрь куни соат 14:15 да Шаҳрисабз туман халқ таълими бўлими бош ҳисобчиси Х.Жўраев Шаҳрисабз тумани прокуратураси томонидан ўтказилаётган текшириш юзасидан жиноят иши қўзғатмаслик ва жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига Шаҳрисабз тумани прокурори ёрдамчиси С.Ғайбуллаевнинг хизмат хонасида унга 2500 (икки минг беш юз) АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтда ушланган.
Бош прокуратуранинг Kun.uz’га маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бўлими томонидан жиноят кодексининг 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:03 / 19.02.2026
ИИВ академиясига киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
21:35 / 18.02.2026
«Қизилқум U19» футбол клуби бош мураббийи пора олаётганда ушланди
08:22 / 11.02.2026
Давлат захирасидаги ерни ваъда қилиб, 600 минг доллар сўраган шахс қўлга олинди
08:18 / 09.02.2026