Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ғойиб бўлган журналист. Саудия подшоҳи Эрдўған билан гаплашди
Фото: Habertürk
Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдул Азиз Ол Сауд якшанба куни кечқурун Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқот қилди. Саудия подшоҳи саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг йўқолиб қолишини суриштирувдан ўтказиш бўйича қўшма гуруҳни тузиш ғоясини қўллаб-қувватлаганлиги учун Туркия раҳбарига миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда Саудия матбуот агентлиги хабар тарқатди.
Аниқлик киритилишича, подшоҳ, шунингдек, Туркия ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларнинг барқарорлигини ва икки мамлакатнинг уларни ривожлантиришдан манфаатдорлигини таъкидлади.
Ўз навбатида, Туркия президенти икки мамлакат ва халқлар ўртасидаги қардошлик ҳамда тарихий муносабатларга юксак баҳо берди ва унда уларни кучайтириш истаги борлигини таъкидлади, дея хабар беради агентлик.
Жамол Қошиқчи 2 октябрь куни Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консуллигига кирганидан сўнг ғойиб бўлди. Ҳукумат талаби билан у дипломатик ваколатхонада ажрашиш тўғрисидаги ҳужжатларни шахсан қабул қилиб олиши керак эди. Журналист қаллиғини кираверишда қолдирган, бироқ қайтиб чиқмаган.
Консуллик ходимларининг билдиришича, у «кетиб қолган». Туркия ҳукуматининг тахминига кўра, Саудия махсус хизматлари журналистни бино ичида ўлдиришган ва ўша куни бош консулликка қайта-қайта кирган, ойналари қорайтирилган автомобилларнинг бирида жасадни олиб чиқишган. Кузатув камераларига тушиб қолган қора машина қидирувга берилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистонининг расмий позицияси маълум қилинганди.
Мавзуга оид
21:16 / 18.12.2025
Саудия Арабистони ЖЧ-2034 бюджетини қисқартиради
10:43 / 17.12.2025
10 ойда Саудияга борган ўзбекистонликлар сони қарийб 70 фоизга ошган
22:11 / 14.12.2025
Саудия шаҳзодаси "Барселона" клубини сотиб олмоқчи
07:26 / 03.12.2025