Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Помпео Қошиқчи иши бўйича Саудия ҳукумати билан музокаралар натижалари ҳақида хабар берди
Фото: Leah Millis/AP
АҚШ давлат котиби Майк Помпео Саудия ҳукумати билан музокаралар якунлари ҳақида сўзлаб берди, унда журналист Жамол Қошиқчининг йўқолиши ҳақида гап борган. Бу ҳақда NBC хабар қилмоқда.
Помпеонинг ваъда қилишича, суриштирув жараёни шаффоф бўлади, унга барча алоқадорлар эса жавобгарликка тортилади.
«Барча, жумладан, юқори лавозимли амалдорлар ҳам жавобгарликка тортилади», - дея маълум қилди Помпео.
Унинг қўшимча қилишича, Саудия Арабистони суриштирув ишларини ўтказишдан манфаатдор ва содир бўлган воқеага алоқадор барчани қўлга олишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ Қошиқчининг қотиллари Саудия валиаҳд шаҳзодаси билан алоқадор экани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
22:53 / 27.01.2026
Саудия Арабистони улкан Mukaab куби лойиҳасини музлатиб қўйди – ОАВ
14:20 / 24.01.2026
Ўзбекистонда Саудия Арабистонининг янги элчиси иш бошлади
18:39 / 16.01.2026
Саудия Арабистонида кекса эркак вафот этди, оиласи унинг 142 ёшда эканини даъво қилмоқда
20:57 / 15.01.2026