Ўзбекистон | 08:08 / 17.10.2018
6998
2 дақиқада ўқилади

Республика шошилинч тиббий ёрдам ўқув-машғулот маркази ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади

Ҳужжат билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Шошилинч тиббий ёрдам ўқув марказини Республика шошилинч тиббий ёрдам ўқув-машғулот маркази этиб қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди. 

Белгиланишича, Марказ тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш соҳасида кадрларни ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича базавий методик муассаса ҳисобланади. 

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди: 

авария-қутқарув хизматлари, давлат органлари ва ташкилотлари, бошқа юридик шахслар ходимларини, шунингдек, фуқароларни шошилинч тиббий ва тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш кўникмаларига ўқитиш, қайта ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш; 

шифохонагача тиббий ёрдам кўрсатиш шакллари ва методларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш; 

шошилинч тиббий ҳамда тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш; 

шошилинч тиббий ҳамда тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини такомиллаштириш; 

шошилинч тиббий ҳамда тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича бошқа муассасаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятида методик ёрдам кўрсатиш; 

шошилинч тиббий ҳамда тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш соҳасида семинар-тренинглар, мастер-класслар, вебинарлар, телекўприклар ташкил этиш ва бу жараёнга етук хорижий мутахассисларни жалб қилиш; 

шошилинч тиббий ҳамда тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш соҳасида хорижий илмий-тадқиқот ва ўқув марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, ушбу йўналишда грантлар ва техник кўмак маблағларини жалб қилиш.

Мавзуга оид