Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андрей Слепнев: "Ҳеч қандай ташқи босим ёки носоғлом рақобат Ўзбекистон-Россия муносабатларини буза олмайди"
Учинчи давлатлар томонидан амалга ошириладиган ҳеч қандай ташқи босим ва носоғлом рақобат унсурлари Ўзбекистон ва Россия муносабатларини бузишга қодир эмас. Россия экспорт маркази бош директори Андрей Слепнев ЎзАга берган интервьюсида шундай баёнот берди.
"Россия ва Ўзбекистон савдо алоқалари истиқболи чексиз. Мамлакатларимиз икки томонлама муносабатларда дуч келаётган барча муаммо ва хатарлар конструктив ва дўстона мулоқот ёрдамида музокаралар орқали ҳал қилинади. Учинчи давлатлар томонидан амалга ошириладиган ҳеч қандай ташқи босим ва носоғлом рақобат унсурлари Ўзбекистон ва Россия муносабатларини бузишга қодир эмас. Россия ва Ўзбекистон дўстлик ва ўзаро манфаат тамойиллари асосида савдо ҳамкорларини мустақил равишда танлаш ҳуқуқига эга суверен давлатлардир", - дейди у.
Шунингдек, Россия экспорт маркази бош директори Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорлик форумидан қандай натижалар кутиш мумкинлиги ҳақида ҳам сўзлади:
"Россия билан Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг жадал ривожи ва улкан салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, Тошкент форуми Россия ва Ўзбекистон компаниялари ўртасида янги импорт-экспорт шартномаларини имзолаш учун қулай майдон вазифасини ўтайди. Россия экспорт маркази доимо Ўзбекистон йўналишида фаолият юритувчи россиялик экспортчиларга максимал даражада кўмаклашиш, шунингдек, Россия билан савдо алоқаларидан манфаатдор ўзбек компанияларига кенг қамровли масалалар бўйича маслаҳат беришга тайёр".
Мавзуга оид
18:30 / 16.12.2025
Қозоғистонда мол гўшти экспорти чекланди
12:57 / 15.12.2025
Хитой Ўзбекистонни ортда қолдириб Қозоғистонга мева-сабзавот экспорт қилиш бўйича етакчига айланди
09:19 / 15.12.2025
Лиепая ва Клайпеда портлари орқали ўзбек маҳсулотлари Европага етказилиши мумкин
07:32 / 15.12.2025