09:21 / 18.10.2018
18047

Керчь фожиаси. Қурбонлар сони 20 нафарга етди

Фото: РИА Новости / Стрингер

Қримнинг Керчь шаҳридаги коллежда юз берган отишма оқибатида ҳалок бўлганлар сони 20 кишига етди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бу ҳақда шаҳар маъмурияти раҳбари ўринбосари Дилявер Мельгазиев маълум қилган.

Шунингдек, унинг айтишича, оғир аҳволда қолаётган ўн нафар жабрланувчидан саккиз нафарининг шахсини аниқлашга муваффақ бўлинди.

Керчда политехника коллежига ҳужум рўй берди. Ҳужумни 18 ёшли йигит содир этганликда гумон қилинмоқда, у ўз жонига қасд қилган. Қримда уч кунлик мотам эълон қилинди.

Top