Наманганда фирибгар 10 минг доллар билан қўлга тушди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармасидан олинган хабарга кўра, шу йилнинг 11 октябрь куни Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасига Н.О. ариза билан мурожаат қилган.
У ўз аризасида 2018 йил 10 октябрь куни молхона қуриш учун ер майдони ажратиш юзасидан Мингбулоқ тумани ҳокимлигига борганида, у ерда бўлган Х.М. фермер хўжалиги раҳбари бўлмаса-да, ўзини тумандаги “Шуҳрат Абдулқосимович” номли фермер хўжалиги раҳбари деб таништириб, Н.О.нинг ишончига кириб, унга ўзининг фермер хўжалигига тегишли бўлган 6,5 гектар ер майдонига молхона қуриш учун туман ҳокими қарорини чиқартириб беришини айтиб, эвазига 50 минг АҚШ доллари беришини сўраётганлигини маълум қилган.
Мазкур аризага асосан, шу куни Наманган вилояти ИИБ ҳамда Наманган вилояти прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Мингбулоқ туманидаги “Шуҳрат Абдулқосимович” фермер хўжалиги иш юритувчиси бўлиб ишловчи Х.М. Наманган шаҳрининг Гўзал даҳасида ариза муаллифи Н.О.дан талаб қилинган пуллардан 10000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ушбу ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан Х.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми, 28-моддаси ва 211-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси тариқасида қамоққа олинган.
Мавзуга оид
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
09:30 / 07.11.2024
Наманганда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
11:35 / 06.11.2024