Ўзбекистон | 15:06 / 25.10.2018
184167
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Умра сафари бўйича квоталар олиб ташланди. Янги нархлар эълон қилинди

Фото: Pinterest

Ўзбекистонда Умра сафарига борувчи зиёратчиларнинг сонини белгилаш бўйича (квота) чекловлар олиб ташланди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита раис ўринбосари Нуриймон Абдулҳасан брифингда маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Қайд этилишича, авваллари узоқ навбат кутиб умра зиёратига борган фуқаролар 13 650 000 сўм миқдорида пул тўлаган ҳамда уларга Макка ва Мадина шаҳарларида яратилган шарт-шароитлар бугунги кунда таклиф этилаётган хизмат туридан анча паст ва қиммат бўлган.

Видео: TasIX

Видео: YouTube

2016 ва 2017 йилларда Макка ва Мадина шаҳарлардаги меҳмонхоналар 2 ва 3 юлдузли бўлиб, Икки Ҳарам масжидлари оралиғидаги масофанинг узоқлиги ҳамда зиёратчиларнинг меҳмонхона ошхонасида овқатланиш имкониятлари замон талабларига жавоб бермаган.

Эндиликда, Жамоатчилик кенгаши томонидан Умра сафарига бормоқчи бўлган ҳар-бир фуқаро учун тўланадиган маблағ қиймати 5 804 000 сўм (бориш-келиш авиачиптасидан ташқари)  миқдорда арзон бўлишига эришилган. 

Мазкур маблағга Саудия Арабистони подшоҳлиги расмий визаси, Макка ва Мадина шаҳарларидаги 5 ва 4 юлдузли меҳмонхона, ўзбек ошпазлари томонидан тайёрланадиган таомлар, 24 соатлик бепул тиббий хизмат, мамлакат рамзлари туширилган махсус либос, ибодат қўлланмаси, бейжик, замонавий транспорт ҳамда бошқа зиёрат хизматлари киритилган (Тошкент – Жидда – Тошкент авиачиптаси нархи 5 096 000 сўм).

Youtube'да кўриш

Mover.uz'да кўриш

Мавзуга оид