Ўзбекистон | 12:43 / 25.10.2018
13857
2 дақиқада ўқилади

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги янги жамғармага раҳбар тайинланди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармасининг директори вазифасини бажарувчи тайинланди.

Эндиликда, Адҳам Шарипович Бекмуродов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармасининг директори вазифасини бажарувчига айланди.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 2018 йил 23 октябрь куни бу ҳақдаги тегишли қарорни имзолади.

Адҳам Бекмуродов бунга қадар ташқи ишлар вазири ўринбосари, Банк-молия академияси ректори каби лавозимларда фаолият кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойи охирларида Ўзбекистон Республикаси президенти «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ватандошлар билан мулоқот ва хорижда мутахассислар тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги фармонни имзолаганди

Белгиланишича, жамғарма Ўзбекистон Республикаси президентининг «Истеъдод» жамғармаси ҳуқуқий вориси бўлади.

Жамғарма катта илмий ва амалий тажрибага эга бўлган, хориждаги таниқли илмий-тадқиқот, таълим ва тиббий муассасалар, иқтисодиётнинг истиқболли соҳаларида ишловчи ватандошлар билан алоқалар ўрнатади. Шунингдек, катта илмий ва амалий тажрибага эга ватандошлар электрон реестрини ташкил этади ҳамда юритади. Бундан ташқари, хорижий олимлар, ўқитувчилар, муҳандислар ва бошқа мутахассисларни таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва давлат бошқаруви соҳаларига жалб этиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади. 

Мавзуга оид