Жаҳон | 18:55 / 26.10.2018
70016
1 дақиқада ўқилади

Видео: Туркияда икки аёлнинг оёғи остидаги асфальт ўпирилиб тушди

Фото: Видеодан кадр

Туркиянинг Диёрбакир шаҳрида кўнгилсиз ҳодиса содир бўлди. Кузатув камераларига икки аёл қўққисдан асфальт ўпирилиши оқибатида ер остига кириб кетгани ёзиб қолинган.

Тасвирлардан кўриш мумкинки, икки аёл гаплашиб кетаётган пайтда йўлак бирданига ўпирилиб тушган. Улар асфальт бўлаклари билан бирга бир неча метрлик чуқурга қулаб тушишган.

Воқеа гувоҳлари жабрланувчиларга ёрдамга шошилишган.

DHA агентлиги маълумотига кўра, жабрланувчилар шифохонага ётқизилган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид