Расман: мактаб журналини тайёрлаш учун ўқитувчи пул тўламайди
Ўзбекистондаги барча умумий ўрта таълим мактабларда вақтинчалик синф журналини тайёрлаш билан боғлиқ сарф-харажатлар таълим муассасаларининг бошқа харажатларида кўзда тутилган, тежалган ва иқтисод қилинган маблағлари ҳисобидан зудлик билан амалга оширилиши белгиланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазири ўринбосари Отабек Назиров 24 октябрь куни имзолаган ҳужжатда шундай дейилади.
Ҳужжатда таъкидланишича, маҳаллий бошқарма бошлиқлари, туманлардаги бўлимлар мудирлари ва барча умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарларига «зарур ҳолларда ушбу мақсадлар учун харажатлар сметасининг бошқа моддаларида тежалган ва иқтисод қилинган маблағлардан ўрнатилган тартибда самарали фойдаланиш чораларини кўриш вазифаси юклатилди».
Бундан ташқари, раҳбарлар олдига тегишли маблағлар етарли бўлмаган ҳолларда бюджетдан ташқари маблағлардан фойдаланиш, сарф-харажатлар бўйича буюртмаларни зудлик билан ҳудудий молия органларига киритиш вазифалари ҳам қўйилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил ўқув мавсуми бошидан буён умумий ўрта таълим мактаб синфлари учун синф журналлари етказиб берилмаяпти. Халқ таълими вазирлигининг таъкидлашича, синф журналини сотиб олиш бўйича тендер эълон қилинган ва жараён якунига етмаган.
Шундан сўнг, вазирлик томонидан маҳаллий бошқармаларга мактабларнинг I-IV, V-IX, X-XI синфлари учун вақтинчалик синф журналлари намунаси юборилганди. Kun.uz мухбири билан суҳбатлашган ўқитувчилар ушбу масалада хавотирини билдириб, «маош оширилган, ҳеч ким ишидан айрилишни истамайди», журнални ўз маблағларидан тайёрлашга мажбур бўлаётганини айтишганди.
Мавзуга оид
12:08 / 21.12.2024
Загребдаги мактабда пичоқли ҳужум: бир бола ҳалок бўлди, яраланганлар бор
19:39 / 19.12.2024
Наманганда мактаб директори хизмат хонасини қиморхонага айлантирди
16:56 / 13.12.2024
Андижонда ҳоким ўқувчиларни армияга юборди, ИИБ бошлиғи “қизил тоифа”га ажратди. Бу тўғрими? — мутахассислар билан суҳбат
22:08 / 07.03.2024