
Туркияда Туркия Республикасига асос солинганининг 95 йиллиги қизғин нишонланмоқда. Байрам тадбирлари бутун мамлакат бўйлаб, шунингдек, Туркиянинг хориждаги ваколатхоналарида бўлиб ўтмоқда.
Ҳукумат идоралари ва ўқув муассасалари биноларида мамлакатнинг алвон байроқлари ҳилпираб турибди, мактабларда тантанали тадбирлар бўлиб ўтмоқда, кўчаларда эса байрам сайллари уюштирилмоқда.






























