2 ноябрь куни Владимир Жириновский бошчилигидаги ЛДПР депутатларидан иборат гуруҳ Ўзбекистонга ташриф буюради.

ForSMI маълумотига кўра, 2 ноябрь куни ЛДПР раиси Бухорода бўлади ҳамда Ситораи Моҳи Хоса саройи ва шойичилик устахонаси фаолияти  билан танишади.

3 ноябрь куни эса Владимир Жириновский Бухородаги бозорлардан бирида бўлиб, сотувчи ва харидорлар билан суҳбат қуриши режалаштирилган.