Ўзбекистон | 03:24 / 31.10.2018
12124
2 дақиқада ўқилади

Айрим қурилиш материаллари ва кўмир импорти учун 2020 йилга қадар имтиёз тақдим этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси президентининг “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Президентнинг мазкур фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги “Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3479-сон қарори бандларига ўзгартириш киритилмоқда.

Президентнинг ПҚ–3479-сон қарори 9-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилиши белгиланмоқда:

  • “2020 йил 1 январгача ички истеъмол бозорларида, шу жумладан биржа савдоларида эгаларининг ихтиёрига кўра чекловларсиз сотилиши мумкин бўлган ҳамда импорт қилишда божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёз бериладиган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) маҳсулот, хомашё ва материаллар рўйхати 3-иловага мувофиқ маъқуллансин”;

3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилиши белгиланмоқда:

“2020 йил 1 январга қадар муддатга импорт қилишда божхона тўловлари тўлаш бўйича имтиёз бериладиган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) маҳсулот, хом ашё ва материаллар турларининг рўйхати

Т/р

Товар номи

ТИФ ТН коди

1.

Цемент, шу жумладан цемент клинкери

2523

2.

Асбест

2524

3.

Қурилиш ойнаси

7003, 7004, 7005

4.

Ёғоч-тахта ва ёғоч-тахта материаллари

4403, 4404, 4406, 4407

5.

Кўмир

2701, 2702

Изоҳ: Асосий қурилиш материаллар, шу жумладан цемент клинкери ва асбест, импорт қилинишида божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар, божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно, ишлаб-чиқарувчи корхоналарга ўзларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ҳам қўлланилади”.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид