Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Россия, Эрон ва Хитой тарғиботи билан курашга 40 млн доллар ажратди
Фото: J. Scott Applewhite, File/AP
АҚШ Давлат департаменти матбуот котибининг ўринбосари Роберт Палладино сўзларига кўра, Америка Қўшма Штатлари хорижий давлатлар томонидан тарқатилувчи ёлғон ахборот ва тарғиботга қарши курашиш бўйича Глобал ўзаро муносабатлар маркази фаолиятига 40 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда Давлат департаменти сайтида хабар берилган.
«Ушбу молиялаштириш Россия, Эрон ва Хитойнинг ёлғон хабарлари ҳамда хорижий аудиторияга қаратилган тарғиботига қарши туриш учун турли саъй-ҳаракатларда кўмак кўрсатади», - деди Палладино.
Унинг сўзларига кўра, марказ ходимлари чет элдан ёлғон маълумотлар ҳақида эрта огоҳлантириш технологиясидан фойдаланишади, тарғиботга энг таъсирли бўлган аудиторияни таҳлил қилишади, ижтимоий тармоқлардаги етакчи ташкилотлар билан тегишли контент яратиш мақсадида ҳамкорликни ривожлантиришади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Хитой фуқароларини жосусликда айблаганди.
Мавзуга оид
12:44
Рубио: АҚШ НАТО билан муносабатларни қайта кўриб чиқади
08:33
Трамп: АҚШ Эрон бўйича мақсадига етди, ҳужумлар тез орада тўхтайди
22:50 / 31.03.2026
Трамп Эроннинг бойитилган уран захираларини назоратга олмоқчи эмаслигини айтди
22:10 / 31.03.2026