Light | 16:10 / 11.11.2018
50723
2 дақиқада ўқилади

Олимлар парҳез ва машқларсиз озиш усулини топишди

Фото: CC0 Public Domain

Аниқ кун тартиби парҳез ва машқларсиз озиш имконини беради, деб хабар бермоқда Medicalxpress.

Гарвард тиббиёт мактаби олимлари бир гуруҳ кўнгиллилар билан тадқиқот ўтказишди. Гуруҳдаги кишилар ҳеч қандай жисмоний машқларсиз бир ойдан ортиқ вақт давомида лабораторияда яшашди. Шу билан бирга, улар яшаган бинода дераза ва соат йўқлиги боис тажрибада қатнашаётганлар сутка вақти ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга бўлишмади.

Маълум бўлишича, инсон танасининг тинч ҳолатда энергия йўқотиши циркад ритмга (кун ва туннинг алмашиши билан боғлиқ турли биологик жараёнлар) боғлиқ экан. Хусусан, агар биологик ва "ҳақиқий" оқшом мос келса инсон организми истеъмол қилинган овқат миқдоридан қатъи назар ва ҳеч қандай ҳаракатларсиз ҳар соатда анча миқдорда ёғ йўқотар экан. Бунда тинч ҳолатда турган организм оқшомда (соат 17дан 22гача) эрталабкига нисбатан 10% кўпроқ калория йўқотади.

Олимлар мазкур тадқиқот натижаларидан келиб чиқиб, ҳар куни бир вақтда ухлашга ётиб бир вақтда уйқудан туришни тавсия қилишмоқда.

Мавзуга оид