АҚШнинг Россияга қарши санкциялари кечиктирилиши мумкин - Bloomberg
АҚШ Конгресси йил охиригача Россияга қарши янги санкциялар тўғрисидаги қонунларни кўриб чиқиш ва қабул қилиш учун улгурмайди, сабаби қонун чиқарувчилар бошқа қонунчилик ташаббусларига эътибор қаратмоқчи. Бу ҳақда Bloomberg америкалик сенаторларга таянган ҳолда хабар бермоқда.
Таъкидланишича, конгрессменлар Россияга қарши янги санкциялар тўғрисидаги қонунчиликни республикачилар томонидан назорат қилинувчи конгресс Россия ҳукуматига яқин бадавлат россияликларга нисбатан қатор «тажовузкор чоралар» қабул қилганидан сўнг, бир йилдан ортиқ вақт давомида кўриб чиқди, дея аниқлик киритган агентлик. Bloomberg’нинг ёзишича, Россия президенти Владимир Путин билан нисбатан дўстона муносабатларни ўрнатмоқчи бўлган Трамп бу қонунни ўзи хоҳламаган ҳолда имзолаган.
Бироқ конгрессменларда янги чораларни жорий этиш учун жорий йилда вақт етмайди, дея айтиб ўтди агентликка сенатор Боб Менендес ва Жон Корнин.
Материалда айтилишича, Трамп маъмурияти Россияга қарши санкциялар тўплами устида ишлашга уринмоқда. Аммо Россияга санкцияларнинг таъсири чоралар бир неча бор ортга сурилгани сабабли кучсизланмоқда, дея таъкидлайди агентлик. Бу АҚШ Молия вазирлиги россиялик қатор тадбиркорлар ҳамда давлат компаниялари раҳбарларига қарши апрель ойидаги санкциялар энг жиддийсига айлангани ҳақида маълумот берганига қарамай кузатиляпти.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024