Жамият | 11:41 / 14.11.2018
12850
1 дақиқада ўқилади

Божхоначилар Tоyota Camry’даги патронни фош этишди

Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни олиб кириш мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасига биноан контрабанда, яъни божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, декларациясиз ўқ-дориларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Фото: Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, Қорақалпоғистон божхона бошқармаси “Даут-ата” чегара постида божхона қоидабузарлиги фош қилинди.

Қўшни давлат фуқароси А.Ш. бошқарувида бўлган автотранспорт воситаси “Дель” лақабли хизмат ити ёрдамида божхона назоратидан ўтказилганида, божхона органи ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, автотранспорт салонида 7.62 калибрли 1 дона патронни ноқонуний равишда Ўзбекистон Республикасига олиб келаётганлиги аниқланди.

Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.

Мавзуга оид