Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга жўнаб кетди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг раҳбарлик фаолиятида ўзига хос имижи, ҳаётий принциплари бор, деб ёзмоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Булар – халқ ичига кириб, одамлар ҳаётини бевосита кўздан кечириш, улар билан мулоқот қилиб, талаб ва истакларини эшитиш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати билан жойида танишиб, долзарб масалаларни ҳал қилиш, истиқболга мўлжалланган вазифаларни белгилаб бериш.
Қайд этилишича, шунинг учун давлат раҳбари мамлакат ҳудудларига тез-тез сафар қилади. Шундай сафарларнинг навбатдаги босқичи бошланмоқда. Бу гал ҳам илк манзил Қорақалпоғистон.
Президент Шавкат Мирзиёев 15 ноябрь куни Нукусга жўнаб кетди, дейилади хабарда.
Ташриф доирасида шу пайтгача бажарилган ишларни таҳлил қилиш, барча соҳаларни ривожлантириш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган устувор йўналишлар ва долзарб вазифаларни белгилаб олиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари сўнгги бор Қорақалпоғистонга ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида сафар қилганди.
Мавзуга оид
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади
19:31 / 06.10.2024
Шавкат Мирзиёев Россияга боради
16:30 / 01.10.2024