Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенконинг вакили: Путин Украинада беқарорликни юзага келтирмоқчи
Украина президентининг Олий Рададаги вакили Ирина Луценко Россияга Азов денгизи ёпилган тақдирда қаттиқ жавоб қайтариш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда «Укринформ» хабар бермоқда.
Луценконинг эслатишича, Азов денгизи ички денгиз ҳисобланади, шунинг учун унинг сувларидан фойдаланиш бўйича шартномалар йўқлиги халқаро конвенцияни қўллаш зарурлигини кўрсатади. «Украинанинг реакцияси қаттиқ бўлади, биз Россия Федерацияси денгиз ҳуқуқи бўйича халқаро конвенцияни бузганига доир қатор даъволарга эгамиз», - дея маълум қилди у.
Президентнинг Рададаги вакили эълон қилишича, агар Москва Азов денгизини тўсиб қўйса, Киев Россия мансабдор шахслари ва ҳаракатларига қарши жиноий иш қўзғатади. Украина халқаро судларга шикоят қилади, шунингдек, Украина Хавфсизлик хизмати ҳамда чегарачиларнинг реакцияси кўрсатилади, деб огоҳлантирди Луценко.
«Украинанинг барча жануби Азов денгизидан фойдаланишга жуда жиддий боғлиқ. Путиннинг фаоллашиши бир нарсани англатади - Путин Украинани силкитмоқчи, Украинада 2019 йилда беқарорликни юзага келтирмоқчи», - дея хулоса қилди у.
2018 йил баҳорида Керчь бўғози орқали Қрим кўприги қурилиши тугаганидан кейин, Россия ва Украина ўртасида Азов денгизидаги вазият кескинлашди. Киевдагиларнинг фикрича, Москва Азов сувларига киришни чеклаши мумкин. Можаро давомида ҳар икки давлат чегара хизматлари бир неча бор кемаларни ушлашди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Украина «Шимолий оқим - 2»га қарши бирлашгани хабар қилинганди.