Жамият | 18:08 / 20.11.2018
11095
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Тола ишлаб чиқариш жараёнида зарур бўлган jin ва linter дастгоҳ арралари энди Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмоқда

“Ўзпахтасаноат” АЖ таркибига кирувчи пахта тозалаш корхоналарининг қайта ишлаш мавсуми даврида жин ва линтер ускуналарининг арралари энг кўп талаб этиладиган эҳтиёт қисмлари ҳисобланади.  2017 йил 23 февралдаги 2796-сонли “Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига асосан маҳаллийлаштириш ҳисобига тизим корхоналарига импорт қилинадиган эҳтиёт ва бутловчи қисмлар ҳажмини ва валюта сарфини камайтириш мақсадида ушбу арраларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилди.

Ушбу лойиҳани амалга оширишда “Parmodus energie” МЧЖ ва “Ўзпахтасаноат” АЖ тизимидаги “Қорасув пахта тозалаш” АЖ таъсисчилигида “Сotton gin” МЧЖ ташкил этилди. Хитой халқ республикасидан технологик ускуналар харид қилиниб бугунги кунда жин ва линтер ускуналари арралари ишлаб чиқарилмоқда.

Корхонага келтирилган технологик ускуналарнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1 миллион 500 минг донадан 2 миллион донагача жин ва линтер ускуналари дискларини ташкил этиб, бу кўрсаткич билан “Ўзпахтасаноат” АЖ таркибига кирувчи пахта тозалаш корхоналарини ишлаб чиқариш мавсумидаги талаби тўлиқ қондирилади.

Ҳозирги кунда ушбу корхонада 10 нафар ишчи ўрни яратилиб сифатли арралар ишлаб чиқарилмоқда. Ушбу арраларнинг олдинги чет давлатлардан олиб кирилганларидан фарқи ишчи соати 1 ойдан 2 ойгачани ташкил этади. Бу эса ишлаб чиқариладиган тола таннархини пасайишига таъсир этади. Бундан ташқари, республика валюта фондидан валюта сарфини бир мавсумда пахта тозалаш корхоналарида талаб этиладиган 1 000 000 дона арралар сонидан келиб чиқадиган бўлсак ўртача 2 млн. АҚШ доллари тежаб қолишига эришилмоқда. 

Шу билан бирга, ушбу турдаги маҳсулотларни экспорт қилиш мақсадида бугунги кунда Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ҳамда Озарбойжон давлатлари билан музокаралар олиб борилмоқда. Келажакда ушбу давлатлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилиши билан корхона ишлаб чиқариш қувватини ошириш кўзда тутилган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид