20 ноябрь куни Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасининг 150 нафар шифокори ва 150 нафар ҳамшираси туман мутасаддилари, кенг жамоатчилик олдида қасамёд қабул қилди. Бу ҳақда «Zarnews.uz» сайти хабар бермоқда.

Маросимда туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Собир Мингбоев ҳам иштирок этган.

«Туманимиздаги шифокор ва ҳамширалар инсон саломатлигини асрашга, бу йўлда бор билимларини аямасликка қасамёд қилишди. Бу уларнинг масъулиятини, фидойилигини оширишга хизмат қилади. Ўйлайманки, ҳар бир тиббиёт ходими ушбу қасамёдига содиқ қолади», - деган туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Олим Хўжамбердиев.

Бундан аввалроқ сирдарёлик фермерлар ортидан сирдарёлик шифокорлар ҳам қасамёд қилишгани ҳақида хабар берилганди.