Bloomberg: Косово Сербияга савдо уруши эълон қилди
Косово Интерполга кириш бўйича муваффақиятсиз уринишдан сўнг, Сербияга қарши савдо урушини бошлади. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ёзмоқда.
Сербиядан 2008 йилда ўз мустақиллигини эълон қилган Косово халқаро ҳамжамиятда давлат сифатида тан олишларига интилмоқда. 2013 йилдан бери Сербия ва Косово ўртасида Европа иттифоқига кириш истаги туфайли ўзаро муносабатларни яхшилаш бўйича музокаралар олиб борилмоқда, дея таъкидланади материалда.
Бироқ, бу ҳафта муносабатлар боши берк кўчага кириб қолди, сабаби Сербия Косовонинг Интерполдаги аъзолик учун сўровини блоклаш учун бошқа давлатлардан фойдаланди. Шу билан бирга, овоз бериш якунлангач ва натижалари эълон қилингач, сербиялик делегатлар ўз қувончларини яширишмади, шунингдек, буни ўзларининг «энг катта ғалабалардан бири», деб аташди.
Косово бош вазири ўринбосари Анвар Хўжай бунга Сербиядан импортга 100 фоизлик божлар жорий этилиши билан жавоб берди ва қўшимча чоралар кўришга ваъда қилди, деб ёзади агентлик. Таъкидланишича, Сербия ҳукумати аксилчораларни режалаштирмаяпти, бироқ божлар жорий этилиши савдо урушини эълон қилиш, деб ҳисоблайдилар, дейилади материалда.
Сербия президенти Александар Вучичнинг фикрича, Косово шу тариқа босим ўтказишга уринмоқда, у сербларнинг «сўзсиз капитуляцияси»га эришиш ва ўз мустақиллиги тан олинишини хоҳлаяпти. Сербия Косовонинг энг йирик экспортчиси саналади, Германия эса иккинчи ўринда, дея қўшимча қилмоқда агентлик. Косово бош вазири Рамуш Харадинайнинг билдиришича, янги божлар Косово тан олинмагунча бекор қилинмайди.
Мавзуга оид
11:27 / 07.11.2024
Ўзбекистон ва Покистон имтиёзли савдо битимига кирувчи маҳсулотлар бўйича музокара олиб бормоқда
11:30 / 02.11.2024
Сербияда темирйўл вокзалида том қулаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
09:30 / 31.10.2024