Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эксперт: Россиянинг Сурия узра «ҳимоя соябони» Исроил режаларини мураккаблаштиради
Haaretz газетаси шарҳловчиси Амос Харелнинг фикрича, Ил-20 разведкачи самолёти йўқотилгач, Россия вазиятнинг одатдагидек ҳолати ортда қолганини Исроилга аниқ кўрсатди. Материал матни нашр сайтида эълон қилинган.
Харелнинг баёнотига кўра, Исроилда Россия туфайли мушкулликлар келиб чиқаётгани аниқ кўриниб қолди.
Хусусан, бу Исроил ва Россия ўртасида ҳаводаги ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган, қайноқ линиядаги тажовузкор кайфият, шунингдек, Россия авиацияси ҳамда ҳаво ҳужумидан мудофаасининг Сурия ҳудудидаги «тажовузкор хатти-ҳаракатлари»дан кўринади.
Таъкидланишича, экспертларнинг катта ташвишига Россия Ливандаги ҳодисаларга тобора қизиқаётгани ҳам сабаб бўлмоқда. Унинг қайд этишича, пессимистик сценарийда ҳозир Сурия узра турган Россия «ҳимоя соябони» Ливанни ҳам қамраб олади, бу Исроилнинг режаларини сезиларли даражада мураккаблаштиради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ҳаракатлари Исроилнинг Суриядаги режаларига халақит бера бошлагани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
10:50 / 14.07.2026
Киев яна ракета ҳужумига учради
23:00 / 13.07.2026
«Қўлимга қурол олгандан кўра, ўрмонда ўлишга тайёр эдим» - 14 кунлик хавфли йўл
20:44 / 13.07.2026